Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
(last modified Tue, 15 Jun 2021 10:52:32 GMT )
июн 15, 2021 15:52 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
    Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар

Эрон ССВ хабар қилишича кейинги 24 соат ичида Эронда 134 киши коронавирусдан вафот этиши билан мамлакатда қурбон бўлганларнинг сони 82 минг нафар 351 кишидан ошди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг умумий алоқалар маркази бугун Эронда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотида келтиришича, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 10  минг 216 нафар янги касалланганлар аниқланди.  Эронда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 3 миллион 49 минг 648 кишига етди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили ҳозиргача 2 миллион 683 мингу  210 нафар беморлар соғайиб шифохоналардан жавоб берилди,-деб айтди. 

Бугунгача Эронда ковид 21  касаллиги бӯйича 21 миллион 817 минг 747 кишида ташхислаш текширувлари ӯтказилган.

Хабарда таъкидланишича, бугунгача 4 миллион 352  минг 961 нафар ваксинанинг биринчи дозаси, 869 минг 983 киши эса иккинчи дозаси билан эмланиб, Эронда эмланганларнинг умумий сони 5 миллион,232  минг  944  дозани ташкил қилади.

Ёрлиқ