Эрон, Афғонистон ва Туркия ТИВ раҳбарлари Афғонистон тинчлигида қатнашишни таъкидлашмоқда
Эрон ислом республикаси, Туркия ва Афғонистон ташқи ишлар вазирлари уч давлатнинг Афғонистон тинчлик жараёни ва минтақадаги терроризмга қарши курашдаги фаол иштирокини таъкидладилар.
ИРНА ахборот агентлигинг хабар қилишича, Эрон ТИВ раҳбари Муҳамаджавод Зариф, Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Човуш ўғлу ва Муҳаммад Ҳаниф Атмар бугун Туркиянинг Анталия шаҳрида ўтказилган 3 томонлама йиғилишда 3 мамлакатнинг Афғонистон тинчлик жараёни ҳамда, минтақадаги терроризмга қарш курашда фаол иширок этишларини маълум қилдилар.
Афғонистон билан Эроннинг алоқа йўллари орқали транзит ҳамкорлик қилиш, шунингдек ушбу мамлакат билан иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш ушбу учрашувларнинг бошқа келишувлардан эди.
Йиғилиш якунида, Эрон, Туркия ва Афғонистон ТИВ раҳбарлари баёнот чиқардилар.
Эрон ТИВ раҳбари ўтган ҳафтадан бери, туркиялик ҳамкасби Мавлут Човуш ўғлунинг таклиифга биноан Анталия дипломатик мажлиси йиғилишида қатнашиш учун Туркияга борди ва минтақа мамлакатларининг баъзи расмийлари билан учрашди.
Зариф Туркияда Польша, Покистон, Қувейт, Ховартия, Венесуэлла, Афғонистон , Тожикистон, Ироқ ТИВ раҳбарлари ва Афғонистонн Олий тнчлик кенгаши раиси Абдулла Абдула билан учрашиб мулоқот қилди.