Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
(last modified Mon, 05 Jul 2021 11:12:46 GMT )
июл 05, 2021 16:12 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
    Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар

Эрон ССВ хабар қилишича кейинги 24 соат ичида Эронда 157 киши коронавирусдан вафот этиши билан мамлакатда қурбон бўлганларнинг сони 84 минг нафар 949 кишидан ошди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг умумий алоқалар маркази бугун Эронда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотида келтиришича, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 16 минг 24 нафар янги касалланганлар аниқланди ва Эронда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 3 миллион 270 минг 843 кишига етди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили ҳозиргача 2 миллион 940  мингу 874 нафар беморлар соғайиб шифохоналардан жавоб берилди,-деб айтди. 

Бугунгача дунёда 184 миллиондан ортиқ инсонлар бу вирусга чаинган ва улардан 3 миллион 994 минг нафари вафот этган.

Ёрлиқ