Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
(last modified Tue, 06 Jul 2021 13:01:01 GMT )
июл 06, 2021 18:01 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
    Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар

Эрон ССВ хабар қилишича кейинги 24 соат ичида Эронда 146 киши коронавирусдан вафот этиши билан мамлакатда қурбон бўлганларнинг сони 85 минг нафар 95 кишидан ошди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг умумий алоқалар маркази бугун Эронда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотида келтиришича, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 16 минг 80 нафар янги касалланганлар аниқланди ва Эронда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 3 миллион 286 минг 923 кишига етди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили ҳозиргача 2 миллион 953  мингу 586 нафар беморлар соғайиб шифохоналардан жавоб берилди,-деб айтди. 

Бугунгача дунёда 184 миллиондан ортиқ инсонлар бу вирусга чаинган ва улардан 4 миллиондан ортиғи вафот этган.

Ёрлиқ