Теҳронда ўтказилган афғонлараро музокараларнинг якуний баёноти нашр этилди
(last modified Thu, 08 Jul 2021 11:09:16 GMT )
июл 08, 2021 16:09 Asia/Tashkent
  • Теҳронда ўтказилган афғонлараро музокараларнинг якуний баёноти нашр этилди
    Теҳронда ўтказилган афғонлараро музокараларнинг якуний баёноти нашр этилди

Теҳрон шаҳрида бўлиб ўтган афғонлараро тинчлик саммитида иштирок этганлар 6 банддан иборат баёнотини эълон қилишди.

Чоршанба ва пайшанба кунлари  Теҳронда ўтказилган афғонлараро Халқаро саммити иштирокчилари 6 бандан иборат баёнотини маълум қилишди.

Баёнотда келтирилишича,  томонлар делегациялари  Эроннинг Афғонистонда тинчлик таъминотидаги саъй -ҳаракатлари ва хайрихохлигини ва кўрсатилган меҳмодустликни юқори баҳолайдилар.

Баёнотда шунингдек икки томон ҳам урушни давом эттириш хавфи ва унинг Афғонистон мамлакатига етказиладиган зарари тўғрисида келишиб олиши ва уруш Афғонистонда жавоб бермаслигини ҳамда барча саъй-ҳаракатлар сиёсий ва тинч йўл билан ҳал этишга қаратилган бўлиши лозим деб қўшимча қилинган.

Бундан ташқари томонлар  Теҳрон саммити  Афғонистон муаммоларига сиёсий йўл билан ечим топиш учун янги фурсат ва имкоинят эканлиги таъкидланган баёнотда.

Кеча афғонлараро музокаралар саммитиТеҳрон мезбонлигида, Афғонистон ҳукумати вакиллари,  Толибон гуруҳи олий сиёсий делегацияси иштирокида ҳамда Эрон ТИВ раҳбари Муҳаммаджавод Зариф нутқ сўзлаши билан иш бошлади.

 

Ёрлиқ