Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
(last modified Sun, 11 Jul 2021 11:11:52 GMT )
июл 11, 2021 16:11 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
    Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар

Эрон ССВ хабар қилишича кейинги 24 соат ичида Эронда 165 киши коронавирусдан вафот этиши билан мамлакатда қурбон бўлганларнинг сони 85 минг нафар 859 кишига етди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг умумий алоқалар маркази бугун Эронда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотида келтиришича, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 17 минг 664 нафар янги касалланганлар аниқландики. Эронда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 3 миллион 373 минг 450 кишига етди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили ҳозиргача 3 миллион 25  мингу 911 нафар беморлар соғайиб шифохоналардан жавоб берилди,-деб айтди. 

Бугунгача Эронда ковид  касаллиги бӯйича 24 миллион 514  минг 183 кишида ташхислаш текширувлари ӯтказилган.

Хабарда таъкидланишича, бугунгача 4 миллион 693  минг 174 нафар ваксинанинг биринчи дозаси, 2 миллион 144 минг 648 киши эса иккинчи дозаси билан эмланиб, Эронда эмланганларнинг умумий сони 6 миллион, 837   минг 822 дозани ташкил қилади.

 

Ёрлиқ