Хатибзода: АҚШ гуманитар масалаларни сиёсий мақсадларга боғлашга уринмоқда
Эрон ТИВ наттоғи маҳбусларни алмашатириш бўйича музокаралар Венеда алоҳида ва параллел равишда ўтказилганлигини таъкидлаб, АҚШ инсоний масалани сиёсий мақсадга боғлашга уринмоқда деб изоҳлади.
Эрон ТИВ наттоғи Саъид Хатибзода бугун виртуал шаклида бўлиб ўтган мухбирлар билан матбуот конференциясида, АҚШ ҳатти -ҳаракатлари туфайли ядровий келшвни қайта тиклаш жараёнини кечиктирилганини таъкидлаб, энди биз Эронда янги ҳукумат иш устига келишини кутишимиз тўғри келади, албатта тузумнинг умумий сиёсатлари ўзармайди ва ҳукумат тузум буйруқларини бажаради деб таъкидлади.
Музокараларни одатий равида давом эттиши ҳам табиийдир деб қўшимча қилди.
Эрон ТИВ наттоғи АҚШ ҳукумати БМТ хавфсизлик кенгашининг 2231 сонли резолюцияси ва Биргаликдаги ҳаракат режасидаги мажбуриятларига қайтганида ва Эрон ҳам буни тасдиқлаганида Эрон ҳам ўз мажбуриятларига қайтади деб аниқлик кириттди.
Саъид Хатибзода Эроннинг Афғонистон чегарасидаги сўнгги вазиятини ҳам эсаиб, биз чегарадаги вазиятни диққат билан кузатиб бормоқдамиз. Афғонистон хавфсизлиги бизнинг хавфсизлигимиз ва бу давлатдаги ишончсизлик биз учун чидаб бўлмас нарсадир деб баён этди.
Хатибзода ўз сўзларида БАА ва Исроил режимининг ўз ҳудудларида бир -бирининг элчихоналарини очилганига ишора қилиб, Қуддусни ишғол қилган Исроил режими қонунийлигини юқотиб сиёсий ва иқтисодий оғир вазиятда қолган. Бу режим бундай ҳатти-ҳаракатлари билан ўзи учун қонунийликни касб этишга уринмоқда. Сионистик режим ўнлаб йиллардан бери террорчилик ва минтақада нотинчликлар яратиб келган режим сифатида шу восита билан қонунийлигини қўлга киритишни ўйламоқда. Исроил иштирокида митақадаги тартибсизликлар учун БАА ҳам жавобгардир деб эълон қилди.