Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
(last modified Mon, 26 Jul 2021 11:35:42 GMT )
июл 26, 2021 16:35 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
    Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар

Эрон ССВ хабар қилишича кейинги 24 соат ичида Эронда 322 киши коронавирусдан вафот этиши билан мамлакатда қурбон бўлганларнинг сони 89 минг нафар122 кишига етди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг умумий алоқалар маркази бугун Эронда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотида келтиришича, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 31 минг 814 нафар янги касалланганлар аниқланди ва  Эронда бу вирусга чалинганлар сони 3 миллион 723 мингу 246 нафарга етди.

Бугунгача Эронда коронавирусга чалинганлардан 3 миллион 274 минг 346 киши соғайб ўз уйига жавоб берилган.

Бугунгача дунёда 194 миллиондан ортиқ инсонлар ковид  касаллигига чалинган ва улардан 4 миллион 177 минг нафари вафот этган.

 

Ёрлиқ