Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
Эрон ССВ хабар қилишича кейинги 24 соат ичида Эронда 357 киши коронавирусдан вафот этиши билан мамлакатда қурбон бўлганларнинг сони 89 минг нафар 479 кишига етди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг умумий алоқалар маркази бугун Эронда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотида келтиришича, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 34 минг 951 нафар янги касалланганлар аниқланди ва Эронда бу вирусга чалинганлар сони 3 миллион 757 мингу 197 нафарга етди.
Бугунгача Эронда коронавирусга чалинганлардан 3 миллион 291 минг 979 киши соғайб ўз уйига жавоб берилган.
Бугунгача Эронда ковид касаллиги бӯйича 25 миллион 667 минг 604 кишида ташхислаш текширувлари ӯтказилган.
Хабарда таъкидланишича, бугунгача 8 миллион 474 минг 332 нафар ваксинанинг биринчи дозаси, 2 миллион 496 минг 677 киши эса иккинчи дозаси билан эмланиб, Эронда эмланганларнинг умумий сони 10 миллион, 971 минг 9 дозани ташкил қилади.