Исломий Инқилоб муаззам раҳбари: Коронавирусга қарши  курашиш -  мамлакатнинг биринчи ва долзарб муаммоси
(last modified Wed, 11 Aug 2021 12:13:24 GMT )
август 11, 2021 17:13 Asia/Tashkent
  • Исломий Инқилоб муаззам раҳбари: Коронавирусга қарши  курашиш -  мамлакатнинг биринчи ва долзарб муаммоси

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари телевидение орқали чиқишларида коронавирусга қарши  курашиш  мамлакатнинг биринчи ва долзарб муаммоси эканлигини таъкидладилар.

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари  идорасининг ахборот департаментига кўра, Оятуллоҳ Хоманаий бугун телевидение орқали корнавирус касаллиги ҳолати ва авж олиши ҳақида қилган чиқишида янги ва кучли услублар ёрдамида вируснинг ўзгариш ва мутациясига учраган турларига қарши курашиш зарурлигини таъкидлаб, дедилар: "Бир кунда 500 кишининг жон бериши,  улар оилаларининг қайғуга ботиши, шунингдек, ўн минглаб одамларнинг касалликка чалиниши ва уларнинг тиббий муаммолари ҳақиқатан ҳам жуда оғриқли ва ҳар бир мусулмон ва ватандошнинг қалби бу ҳодисадан ёниши аниқ, шунинг учун биз бу вазиятни ҳал қилишга масъулмиз.

Ул ҳазрат таклифларни тўплаш ва улар бўйича қарор қабул қилиш учун президентнинг бир ҳафталик муддатини яхши иш деб атади ва қўшиб қўйди: "Белгиланган вақтда, масаланинг жавобини етти ўлчаб, ҳар бир зарур ҳаракатни ҳал қилиб, қатъий қарор қабул қилиш керак".

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари, шунингдек, тиббиёт ходимларининг ҳаддан ташқари чарчаганликлари ва уларга жисмоний ҳамда руҳий босимларни катта ташвиш деб атаб, дедилар: шифокорлар, ҳамширалар ва ҳақиқий маънода жиҳод қилаётган соғлиқни сақлаш мажмуасига чин юракдан ташаккур изҳор қиламан. Асл ташаккур шокир ва олим Аллоҳ таъолога хосдир.

Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари диагностика тестларини кенгайтириш зарурлигини таъкидладилар: "Касалликнинг бошида умумий диагностик тестлар одатий ҳолга айланди, бу яхши иш эди ва соғлиқни сақлаш тармоғи буни кӯнгиллиларни сафарбар қилиш орқали амалга ошириши керак".

"Ҳукумат ва суғурта компаниялари диагностика ва ташхислашни ҳамма одамларга бепул ва кенг миқёсда тақдим этишга ёрдам бериши керак", деди у коронавирус диагностик тестларининг қимматлигига ишора қилиб. 

Расмийларга навбатдаги тавсияномасида, Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари вакцина билан кенг қамровли таъминлаш  масаласига алоҳида эътибор қаратиб, дедилар: "Яхшиямки, вакцинани мамлакат ичкарисида ишлаб чиқаришни йӯлга қӯйишимиз билан уни  четдан киритиш йӯллари ҳам очилди. Ваҳоланки, бундан олдинроқ вакцинанинг пулини олдиндан тӯласак ҳам чет эллик сотувчилар ваъдаларида турмасди.

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари таъкидладилар: вакциналар, чет элдан киритиладими ёки мамлакат ичкарисида ишлаб чиқиладими, қандай бӯлмасин,  таъминланиши ва ҳамма одамларга тақдим этилиши  учун  бир неча баравар кӯпроқ сай-ҳаракат қилмоқ керак.

Касалликка қарши курашнинг биринчи ойларида қуролли кучларнинг жиддий ва кучли иштирокига ишора қилиб, ул ҳазрат: "Қуролли кучлар ҳали ҳам банд, лекин улар бутун куч-қудрат билан одамларга ёрдам бериш учун шошилишлари керак", дедилар.

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари халққа қилган мурожаатларида муаммонинг бир қисми қоидаларга риоя қилмасликдан келиб чиққанлигини айтиб, қўшиб қўйдилар: Азиз халқимиз ӯзлари ва бошқаларнинг саломатлигини хавф-хатарга қӯймаслик учун худди касалликнинг ибтидосида бӯлганидек, соғлиқни сақлаш қоидаларига жиддий риоя қилишлари керак.

Бошқа тавсияларда, Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари Саййид аш-Шуҳадо (алайҳиссалом) нинг мотам маросимларини илоҳий раҳмат ва марҳамат деб атаб, қўшимча қилдилар: миллат ва мамлакат бу баракали йиғинларга  муҳтождир, лекин уларни ўтказишда тартиб-қоидаларга риоя қилиш керак.

Ул ҳазрат азадорлик маросимлари ташкилотчилари ва иштирокчиларига қоидалар ва масофаларга риоя қилишни маслаҳат бериб, таъкидладилар: Ҳусейний маросимлар касалликнинг кенг  тарқалишига сабаб бӯлиб, рақиб ва душманларнинг таъна қилишига замин яратилишига йӯл қӯйманг.