Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
Эрон ССВ хабар қилишича кейинги 24 соат ичида Эронда 583 киши коронавирусдан вафот этди.
Эрон ССВ хабар қилишича, афсуски, кейинги 24 соат ичида 583 киши коронавирусдан вафот этиши билан мамлакатда қурбон бўлганларнинг сони 99 минг 691 кишига етди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг умумий алоқалар маркази бугун Эронда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотида келтиришича, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 39 минг 174 нафар янги касалланганлар аниқланди ва улардан 5 минг 380 нафар касалхоналарда ётқизилди.
Эронда бу вирусга чалинганлар сони 4 миллион 556 минг 417 нафарга етди.
Бугунгача Эронда коронавирусга чалинганлардан 3 миллион 814 минг 127 киши соғайб уйига жавоб берилган.