Эронга киришда эмланган шахслар ҳам ПЗР-тест топшириши мажбурий этиб белгиланди
Теҳрондаги Имом Хумайний /р.а/ аэропорти шаҳар компанияси хавфсизлик ва сифат кафолати бош бошқармаси бошлиғи, Эронга киришда эмланган шахслар ҳам ПЗР- "PCR" тест топшириши мажбурий этиб белгиланди деб айтди.
Теҳрондаги Имом Хумайний /р.а/ аэропорти шаҳар компанияси хавфсизлик ва сифат кафолати бош боқшармаси бошлиғи Муҳаммадризо Сайф ўз сўзарида эмланган мусофирлар ва сайёҳатчилар Эронга кириш учун салбий тестдан ўтиши керак ва мамлакатга киришда pcr тести ва соғлиғи тўғрисидаги картага эга бўлиш барча шахслар учун мажбурийдир деб қўшимча қилди.
Муҳаммадризо Сайф шунингдек Европа, Кавказ ва бошқа мамлакатлардан келадиган ва эмланган мусофирларни ҳам коронавирусга тест топширишлари мажбурий эканалигига тўхталиб, коронавируснинг дельта штаммини тарқалиши эмланган одамларни тест топширишини мажбурий этиб белгилланишига олиб кнлди деб қўшимча қилди.
Теҳрондаги Имом Хумайний /р.а/ аэропорти шаҳар компанияси хавфсизлик ва сифат кафолати бош бошқармаси бошлиғи сўнгги авиация эълонига асосан кечадан бошлаб Эронга келадиган барча мусофирлар ҳатто эмланган мусофирлар ҳам корона тестининг салбий натижасига эга бўлиши шарт ва мажбурий бўлди деб аниқлик киритди.
Муҳаммадризо Сайф коронавируснинг дельта штами ўзига хос номаълум томонларга эга ва Эроннинг коронавирусга қарши миллий штаби қарорини инобатга олган ҳолда, Эронга кирадиган барча мусофирлар салбий тестига эга бўлиши лозим деб эълон қилди.