Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
(last modified Sun, 22 Aug 2021 10:42:23 GMT )
август 22, 2021 15:42 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
    Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар

Эрон ССВ хабар қилишича кейинги 24 соат ичида Эронда 684 киши коронавирусдан вафот этди.

Эрон ССВ хабар қилишича, афсуски, кейинги 24 соат ичида  684  киши коронавирусдан вафот этиши билан мамлакатда қурбон бўлганларнинг сони 102 минг 38  кишига етди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг умумий алоқалар маркази бугун Эронда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотида келтиришича, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 36 минг 419  нафар янги касалланганлар аниқланди 

Эронда бу вирусга чалинганлар сони 4 миллион 677  минг 114 нафарга етди. 

Бугунгача Эронда коронавирусга чалинганлардан 3 миллион 932  минг 472  киши соғайб  уйига жавоб берилган.

Мамлакатда 27  миллион 855 минг 470 киши  коронавирусни аниқлаш тести ӯтказилган

Эрон ССВ шунингдек, ҳозиргача Эронда 16 миллион 717   минг 681 киши биринчи доза, 5 миллион 830  минг 630  киши эса иккинчи доза билан эмланиб, эмланганларнинг жами 22  миллион 7 минг 514 нафарни ташкил қилади.

Ёрлиқ