Инқилоб раҳбари: Эрон ислом республикаси Афғонистоннинг мазлум миллатининг тарафдоридир
Исломий Инқилоб муаззам раҳбари ўз сўзларида Эрон ислом республикаси барча вазиятда Афғонистон мазлум ва мусулмон миллатиниг тарафдоридир ва ҳукуматлар билан муносабатларимиз, уларнинг Эрон билан бўлган муносабатлари ва алоқаларига боғлиқдир деб изоҳладилар.
Исломий Инқилоб муаззам раҳбари идораси маълумотлар сайтининг хабар қилишича, бугун Инқилоб раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий Эроннинг янги президенти ва янги давлати аъзоларини қабул қилганида, АҚШликларни дипломатия ва ёлғон табассумлар саҳнаси ортидан ўзини ҳақ қилиб кўрсатадиган ёвоий ва ваҳший бўриларга ўхшаттириб, албата баъзи пайтларда улар тулкига ўхшаб аёр бўлишади ва бугунги Афғонистондаги вазият бу мавзунинг яққол далилидир де айтдилар.
Инқилоб раҳбари Афғонистонни Эроннинг қардош мамлакати, бир тил, дин ва мадаинятга эга бўлганига тўхталиб, бу мамлакат халқининг чуқур муаммолари жумладан пайшанба куни Кобул аэропортида юз берган терактлардан афсус билдириб, бу муаммолар ва қийинчиликлар 20 йил давомида Афғонистонни босиб олган ва унинг халқига ҳар хил зулм қилган АҚШликларнинг ишидир деб эълон этдилар.
Ул Зот сўзларининг бошқа қисмида АҚШ Афғонистоннинг тараққиёти учун бир қадам ҳам ташламади ва бугунги Афғонистон бундан 20 йил олдинги Афғонистондан фуқаролик ва бошқа ривожланишлар бўйича орттда қолмаган бўлсада олдинга ҳам бормаган деб изоҳладилар.
Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий Эроннинг янги ҳукумати бошқарув кенгаши аъзоларига мурожаат қилиб, ташқи сиёсатда икки томонлама ҳаракатчанлик зарурлигини таъкидлаб, дипломатиянинг иқтисодий томонини кучайтирилиши керак ва кўплаб мамлакатларда президент иқтисодий дипломатия билан шуғулланганидек мамлакат иқтисодий дипломатияси ҳам шундай бўлиши керак деб баён этдилар.
Ислом Инқилоби муаззам раҳбари 15 та қўшни давлатлар билан бир қаторда фақат битта ёки иккита давлатдан бошқа дунёнинг кўплаб бошқа давлатлар билан ташқи савдони кенгайтириш зарурлигига ишора қилиб, дипломатияни ядровий мавзуга боғламаслик ва унинг таъсири остига қолдирмаслик зарур, чунки ядровий масала алоҳида, тўғри ва муносиб шаклда ҳал этилиши лозим деб эслатдилар.
Инқилоб раҳбари шунингдек ҳаққатан ҳам АҚШликлар ядровий масалада ўз ҳадидан кетиб юзсизлигини маълум қилишди ва бутун дунё кўзлари олдида ядровий келишувдан чиқишгани билан бир пайтда, Эронни ядровий келишув муаммоларида айблашга уринишади ва ҳолангки АҚШни ушбу келишувни тарк этганининг кўп муддатидан кейин, Эрон томони ҳеч қандай амал қилмади ва баъзи масалаларни инобатга олган ҳолда бир муддатидан кейин, Биргаликдаги ҳаракат режасидан айрим мажбуриятларини камайтиришга ҳаракта қилди деб аниқлик киртдилар.
Ул Зот АҚШ билан бўлган Европа давлатларининг иш бузиши ва ахлоқсизликда АҚШдан кам бўлмаганига тўхталиб, улар ҳам АҚШга ўхшайдилар, аммо сўз билан ўйнаб бошқаларни айблашга уринишади.
Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари бу учрашувда АҚШнинг ҳозирги маъмурияти олдинги маъмуриятидан фарқ қилмайди чунки уларнинг Эрондан талаб қилган масала худди Трамп иддаоларига ўхшайди.