Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
(last modified Mon, 30 Aug 2021 11:54:39 GMT )
август 30, 2021 16:54 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
    Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар

Эрон ССВ хабар қилишича кейинги 24 соат ичида Эронда 669 киши коронавирусдан вафот этди.

Эрон ССВ хабар қилишича, афсуски, кейинги 24 соат ичида  669 киши коронавирусдан вафот этиши билан мамлакатда қурбон бўлганларнинг сони 107 минг 151  кишига етди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг умумий алоқалар маркази бугун Эронда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотида келтиришича, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 33  минг 780  нафар янги касалланганлар аниқланди. 

Эронда бу вирусга чалинганлар сони 4 миллион 960 минг  744 нафарга етди. 

ССВ хабар қилишича, мамлакатда 4 миллион 175  минг 405  бемор соғайиб, уйига жавоб берилган.

Мамлакатда 28  миллион 780 минг 305  киши  коронавирусни аниқлаш тестидан ӯтказилган.

Эрон ССВ шунингдек, ҳозиргача Эронда 18 миллион  551   минг 964 киши биринчи доза, 8 миллион 389  минг 296  киши эса иккинчи доза билан эмланиб, эмланганларнинг жами 26  миллион 941  минг 260 нафарни ташкил қилади.

Ёрлиқ