Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
(last modified Sun, 05 Sep 2021 11:58:03 GMT )
сентябр 05, 2021 16:58 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
    Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар

Эрон ССВ хабар қилишича кейинги 24 соат ичида Эронда 610 киши коронавирусдан вафот этди.

Эрон ССВ хабар қилишича, афсуски, кейинги 24 соат ичида  610  киши коронавирусдан вафот этиши билан мамлакатда қурбон бўлганларнинг сони 110 минг 674 кишига етди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг умумий алоқалар маркази бугун Эронда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотида келтиришича, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 25  минг 870  нафар янги касалланганлар аниқланди ва мамлакатда бу вирусга чалинганлар сони 5 миллион 129 минг 407 кишига етди.  

ССВ хабар қилишича, мамлакатда 4 миллион 362  минг  814  бемор соғайиб, уйига жавоб берилган.

Мамлакатда 29  миллион 452 минг  322 киши  коронавирусни аниқлаш тестидан ӯтказилган.

Эрон ССВ шунингдек, ҳозиргача Эронда 19 миллион 467  минг 858  киши биринчи доза, 9 миллион 684   минг  669  киши эса иккинчи доза билан эмланиб, эмланганларнинг жами 29  миллион 152  минг 527 нафарни ташкил қилади.

Ёрлиқ