Парламентлараро иттифоқнинг бош котиби: AҚШ санкциялари Эронга вакцина юборишни қийинлаштирди
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i65130-Парламентлараро_иттифоқнинг_бош_котиби_aҚШ_санкциялари_Эронга_вакцина_юборишни_қийинлаштирди
Эрон Ислом Жумҳурияти парламентинидаги Парламентлараро  Иттифоқ Бош котиби таъкидлади: AҚШ Эронга қарши санкциялари туфайли, турли давлатлар Эронга осонликча вакцина юборолмайдиган вазиятни келтириб чиқарди. 
(last modified 2021-09-20T19:27:20+00:00 )
сентябр 10, 2021 17:01 Asia/Tashkent
  • Парламентлараро иттифоқнинг бош котиби: AҚШ санкциялари Эронга вакцина юборишни қийинлаштирди

Эрон Ислом Жумҳурияти парламентинидаги Парламентлараро  Иттифоқ Бош котиби таъкидлади: AҚШ Эронга қарши санкциялари туфайли, турли давлатлар Эронга осонликча вакцина юборолмайдиган вазиятни келтириб чиқарди. 

‌ Миллат уйи ахборот агентлигининг хабар беришича, Эрон Ислом Парламентининг Парламентлараро Иттифоқи бош котиби Мужтабо Ризохоҳ пайшанба куни IPU раиси Раза Квакчи билан учрашувда AҚШ ва Европа ўз мажбуриятларини бажармаганликлари учун Ядровий битим тўхтаб қолганини таъкидлаб, деди: Aгар барча томонлар ўз мажбуриятларини бажарса, Ядровий битим самарали бўлиши мумкин.

Ризахоҳ қўшиб қўйди: "Эрон ҳозирда расман 3 million афғон қочқинини қабул қилган ва биз улар учун шароитларни Эрон халқи билан тенглаштиришга ҳаракат қилдик. Улар мамлакатда турли субсидиялардан фойдаланмоқдалар".

Парламентлараро иттифоқ бош котибининг сўзларига кўра: Афғонистонлик муҳожир биродарлар ва опа-сингиллар Эронда бўлишининг барча харажатларига қарамай, Эронга ташқи ёрдам ажратилмаган.

"Туркия, шунингдек, минтақада Америка қуроллари кўпайишидан хавотирда", деди Квакчи.

IPU раҳбари қўшимча қилди: "Бу шартлар юқори хавфлидир ва бир-бирининг ҳамкорлиги билан ушбу юқори хавфли шароитларни бартараф этиш учун минтақа давлатлари биргаликда бу билан курашиш керак". Акс ҳолда, минтақа янада кескинлашади.