Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
(last modified Fri, 10 Sep 2021 18:21:44 GMT )
сентябр 10, 2021 23:21 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар

Эрон ССВ хабар қилишича кейинги 24 соат ичида мамлакатда 445 киши коронавирусдан вафот этди.

Эрон ССВ хабар қилишича, афсуски, кейинги 24 соат ичида 445  киши коронавирусдан вафот этиши билан мамлакатда қурбон бўлганларнинг сони 113 минг  380 кишига етди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг умумий алоқалар маркази бугун Эронда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотида келтиришича, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида  21  минг 114  нафар янги касалланганлар аниқланди ва улардан уч минг 187 нафари касалхоналарга ётқизилди. Мамлакатда бу вирусга чалинганлар сони 5 миллион 258 минг 913 кишига етди.  

Эрон ССВ маълумотига кӯра мамлакатда 4 миллион 509 минг 905 киши соғайиб, уйига жавоб берилган.

Стастистик маълумотларга кӯра дунё бӯйича 224 миллиондан кӯпроқ киши коронавирусга мубтало бӯлган ва булардан 4 миллион 622  киши бу манфур касалликнинг қурбонига айланган.

Ёрлиқ