Эрон ва Тожикистон президентлари икки томоналма алоқаларнинг янги босқичга ўтишига умид қилишди
(last modified Sat, 18 Sep 2021 07:09:51 GMT )
сентябр 18, 2021 12:09 Asia/Tashkent
  • Эрон ва Тожикистон президентлари икки томонлама алоқаларнинг янги босқичга ўтишига умид қилишди
    Эрон ва Тожикистон президентлари икки томонлама алоқаларнинг янги босқичга ўтишига умид қилишди

Бугун Эрон ва Тожикистон президентлари Душанбе шаҳрида учрашганида икки халқнинг умумий дин, маданияти ва тилига ишора қилиб, икки мамлакат расмийларининг саъй-ҳаракаталари билан маданий, иқтисодий ва сиёсий майдонларда икки томонлама алоқалар ва ҳамкорликларнинг гуллаб -яшнашига умид қиламиз деб эълон этдилар.

Бугун Эрон Ислом республикаси президенти Сайид Иброҳим Раисий Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида  Тожикистон президенти Имомали Раҳмон билан учрашганида икки томонлама муносабатлар ва ҳамкорикларни кенгайтириш учун яхши имкоинятлар борлигига тўхталиб, ўзаро аалоқаларни чуқурлаштириш ва мустаҳкамлаш шунингдек икки мамлакат ўртасидаги минтақавий ҳамкорилк даражасини ошириш учун асос бўлади.

Иброҳим Раисий бу учрашувда, Эрон ва Тожикистон расмийлари минтақавий даражада намуна бўлиши керак бўлган мунтазам учрашувлар ва икки томонлама музокаралар орқали икки форс тилида сўзлашувчи мамлакат ўртасида барқарор ва кенг қамровли алоқаларнии ўрнатиши керак деб қўшимча қилди.

Тожикистон президенти, Имомали Раҳмон  Эрон президенти Иброҳим Раисийга ШҲТнинг 21 чи саммитида қанашиш учун қилинган таклифини қабул қилгани ва биринчи хорижий сафарини ҳамзабон Тожикистон мамлакатидан бошлагани учун миннатдорчилик билдирди.

Тожикистон президенти Имомали Раҳмон  бу мамлакатда эронлик мутахассислар томонидан амалга оширган ҳамкорлик ва лойиҳалар тарихига ишора қилиб, икки мамлакат ҳукумати ва халқи ўртасидаги дўстлик ва муҳаббат икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорлик ва муносабатлар даражасини яхшилаш учун жуда муносибдир деб таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, Душанбеда Эрон ва Тожикистон президентлари учрашувида турли соҳаларда 8 та ҳамкорлик ҳужжат имзоланди.

 

Ёрлиқ