Амир Абдуллоҳиён: Халқаро ҳамжамият Афғонистонда вазиятни яхшилашга ёрдам бериши керак
(last modified Tue, 21 Sep 2021 06:39:19 GMT )
сентябр 21, 2021 11:39 Asia/Tashkent
  • Амир Абдуллоҳиён: Халқаро ҳамжамият Афғонистонда вазиятни яхшилашга ёрдам бериши керак
    Амир Абдуллоҳиён: Халқаро ҳамжамият Афғонистонда вазиятни яхшилашга ёрдам бериши керак

Кеча Эрон раҳбари Амир Абдуллоҳиён Нью-йоркда қочқинлар ишларидаги БМТнинг қочқинлар бўйича олий комиссари Филипп Гранди билан учрашганида Халқаро ҳамжамиятни Афғонистоннинг мазлум халқининг қочқинликларини олдини олиш мақсадида бу мамлакатда сиёсий тинликни яратиш учун Халқаро ҳамжамиятнинг ҳимоятини сўради.

Амир Абдуллоҳиён бу учрашувда,  Халқаро ташкилотлар Афғонистондаги гуманитар вазиятни ҳал қилишга фаолроқ бўлиши керак, чунки бу мамлакатнинг кўп мазлум  халқи  уй манзилларини ташлаб кетишга мажбур бўлишмоқда  ва бу жараённи олдини олиш лоизм деб таъкидлади.

Эрон ТИВ раҳбари Эрон мамлакатини АҚШ ва Ғарб давлатларининг Теҳронга қарши зўравонликлари ва санкцияларига қарамай, энг кўп сонли афғон қочқинларини қабул қилганига тўхталиб, Эрон давлати санкциялар, иқтисодий босимлар ва яқинда коронавируснинг кенг тарқатганига қарамай, бу йиллар давомида афғонлар учун яхши мезбон бўлишга ҳаракат қилган деб қўшимча қилди.

Абдуллоҳиён  шунингдек  бу хусусда дунё миқёсда Эроннинг ҳимоя қилишни ошириш зарурлиги ва Эрон халқига қарши АҚШнинг бирёқлама санкцияларини  ҳамда бундай ноқонуний ҳаракталарига нисбатан халқаро ҳамжамиятнинг сукут сақлаганини танқид қилди.

БМТнинг Қочқинлар бўйича олий коммисари ҳам Эрон Ислом республикасининг афғон қочқинларини сахийлик ва яхши мезбонлик билан қабул қилишини юқори баҳолаб,  Афғоинистондаги сўнгги вазият ва инсон ҳуқуқлари муаммоларига ишора қилди.

БМТнинг қочқинлар бўйича Олий комиссари Гранди  бош пана изловчилар ва қочқинларнинг кўп ва узоқ вақт давом этишини инобатга олган ҳолда, халқаро ёрдамларнинг етарли эмаслигини тан олди ва бу вазиятга нисбатан ёрдам берувчи мамлакатларни бефарқ бўлмасликка чақирди.