Эрон ва Арманистон давлатлари Кавказ коридорини очиқ қолиши учун келишиб олишди
Эроннинг Йўл ва шаҳарсозлик вазирининг ўринбосари Эрон ва Арманистон Кавказ коридорини очиқ қолиши учун келишиб олишганини хабар қилди.
Эроннинг Йўл ва шаҳарсозлик вазирининг ўринбосари Хайруллоҳ Ходимий Арманистон расмийлари билан самарали учрашувлари ўтказилгани ва Горис вилоятида транзит ва транспорт воситалари муаммосини ҳал қилишни таъкидлаб, икки томон расмийлари тайёрланган жадвалга кўра, Арманистон расмийлари назарга тутган муқобил ва алтернатива йўли ва магистрал очилади деб қўшимча қилди.
Ходимий ўз сўзларида, юк машиналар ва Эроннинг Арманистон томон юк ташиш ва мусофрлари ҳаракталарига халал етказган Горис минтақаси муаммоларини бартараф қилиш учун Теҳрон ва Ереван расмийларининг таъсирчан ва самарали учрашув бўлиб ўтди ва бу муаммоларни ҳал қилиш жуда яхши қарорлар ҳам қабул қилинади деб қўшимча қилди.
Эроннинг Йўл ва шаҳарсозлик вазирининг ўринбосари,шунингдек икки давлат -Эрон ва Арманистон томонидан тайёрланган жадвалга биноан, Ереван расмийлари хохлаган муқобил йўлни / Тато йўли/ асфальтлашишни якунлашга қарор қилинди.
Ходимий ўз сўзларида,келаси 3 ой ичида ён йўл туфайли муқобил йўналишда бўлган перевал ва авария йўллари тикланади. Бундан ташқари Арманистоннинг шимолий-жанубий йўлакнинг 4 қисми бўлган бошқа муқобил магистрал йўл /Нордоздан Еревангача ва Еревандан Грузия чегарасига бўлган йўл/ ҳам очилиш ҳолидадир деб аниқлик киритди.