Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
(last modified Wed, 20 Oct 2021 12:00:25 GMT )
октябр 20, 2021 17:00 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
    Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар

Эрон ССВ хабар қилишича Эронда 24 соат ичида 167 кишининг коронавирусдан вафот этиши билан бу вирус қурбонлари сони 124 минг 423 нафарга етди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг умумий алоқалар маркази бугун Эронда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотида келтиришича, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида  13 минг 308 нафар янги касалланганлар аниқланди,  ва мамлакатда бу вирусга чалинганлар сони 5 миллион 809  минг 967  кишига етди.  

Эрон ССВ маълумотига кӯра мамлакатда 5 миллион 347  минг 483  киши соғайиб, уйига жавоб берилган.

Эронда   коронавирусга қарши вакцина олганлар сони 75 миллион нафардан ошди.

Эрон ССВ шунингдек, ҳозиргача Эронда 49  миллион 374  минг 208  киши биринчи доза, 26 миллион  6   минг 109 киши эса иккинчи доза билан эмланиб, эмланганларнинг жами 75  миллион  380 минг  317 нафарни ташкил қилади.

Ёрлиқ