Эрон депутатлари Ўзбекистон Президенти сайловини кузатиш учун Тошкентга йӯл олишди
Президент сайловини кузатиш учун Эрон Исломий Маслаҳат Кенгаши аъзоларидан иборат юқори даражали делегация Ўзбекистонга сафар қилди.
Эрон Ислом Жумҳурияти ва Ўзбекистон ўртасидаги парламент дўстлик гуруҳи раҳбари Ғуломризо Нурий Қизилжа ва Исломий Маслаҳат Кенгаши Ички ишлар ва Кенгашлар комиссияси аъзоси Аҳмад Алиризобеги Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси раҳбари томонидан таклиф қилинган. Улар халқаро кузатувчи сифатида Тошкентга йўл олишди.
Бу ташриф давомида Эрон парламент делегацияси Исломий Маслаҳат Кенгаши раиси Муҳаммад Боқир Қолибофнинг Ўзбекистон Вакиллар палатаси спикери Нуриддинжон Исмоиловга Эронга расмий ташриф буюриш ҳақидаги даъватини етказади.
Эрон ва Ўзбекистон ҳар доим турли сиёсий, иқтисодий ва маданий соҳаларда, айниқса, парламентлараро ҳамкорликда ижобий ва ўсиб бораётган муносабатларга ега.