ноябр 03, 2021 17:27 Asia/Tashkent

Эрон Ислом Инқилоб соқчилар корпуси ҳарбий денгиз кучларининг ўз вақтида ва қудратли амалиётлари билан АҚШ кемасининг нефт ўғирлаш операцияси натижасиз қолди.

Ал-олам телеканалининг хабар қилишича,  Эрон Ислом Инқилоби соқчилар корпуси ҳарбий -денгиз кучлари қаҳрамонлари Уммон денгизи сувларида ўз вақтида ва нуфузли чора кўриш орқали АҚШ кемасининг нефт танкерларидан биридан нефт ўғирлаш амалиётига барҳам берди. АҚШ кемаси бу ҳаракатида  Эрон экспорт нефтини олиб кетаётган танкерни Уммон денгизи сувларида мусодара қилди ва нефт юкини бошқа танкерга ўтказилиб, бошқа нефт танкери билан уни номаълум томон йўналтирди.

Аммо Эрон Ислом Инқилоби соқчилар корпуси Ҳалибурн операциясини амалга ошириб, нефт олиб кетаётган танкерни қўлга олди ва Эрон сув ҳудудларига йўналтирди.

Бундан кейин АҚШ кучлари бир нечта вертолётлар ва ҳарбий  кемалардан фойдаланиб бу нефт танкерини таъқиб қилишди, аммо  Эрон Ислом Инқилоби соқчилар корпусининг қаршилик курсатиши билан орқага чекинди.

АҚШ ҳарбий кучлари  бир неча ҳарбий кемалар ва янги куч билан  танкернинг йўлини тўсишга уриндилар аммо муваффақиятсиз қолдилар.

Бу нефт танкери эндиликда Эрон ҳудудий сувларидадир.

 

Ёрлиқ