Хатибзода: АҚШнинг Ироқни тарк этиши билан бу мамлактада тинчлик ва барқарорлик ўрнатилади
(last modified Mon, 08 Nov 2021 11:17:44 GMT )
ноябр 08, 2021 16:17 Asia/Tashkent
  • Хатибзода: АҚШнинг Ироқни тарк этиши билан бу мамлактада тинчлик ва барқарорлик ўрнатилади
    Хатибзода: АҚШнинг Ироқни тарк этиши билан бу мамлактада тинчлик ва барқарорлик ўрнатилади

Эрон ТИВ матбуот котиби АҚШ Ироқдан чиқиб кетса, бу мамлакатда тинчлик ва барқарорлик ўрнатилади деб айтди.

Бугун Эрон ТИВ матбуот котиби Саъид Хатибзода,  ички ва ташқи мухбирлар билан ҳафталик пресс-конференциясида  Эрон пресс мухбирининг  Ироқ мамлакатида сўнгги ҳодисалар тўғрисидаги саволга жавобан, барча мамлакатлар  Ироқ қонунларини ҳурмта қилиши керак ва  АҚШ бу мамлакатда барқарорликни ўрнатиш учун  Ироқ ҳудудларин тезроқ тарк этиши шарт деб изоҳлади.

 Саъид Хатибзода,  Эрон ташқи ишлар вазири Абдуллоҳиён ва Ироқ ТИВ раҳбари Фуод Ҳусейннинг телефон орқали суҳбатларига ишора қилиб,  барча давлатлар  Ироқ ҳукуматига ёрдам бериши керак чунки бу мамлакатда тинчлик ва барқарорликни ўрнатиш ҳамкорлигини талаб қилади деб айтди.

Эрон ТИВ наттоғи шунингдек  АҚШ миллий хавфсизлик маслаҳатчиси Жек Салионнинг  " Эрон ядровий келишувига қайтса, АҚШ ҳам қайтади" деган сўзлари хусусида ҳам  АҚШ бу келишув аъзоси бўлмагани  ва  ядровий келишувнинг бошқа аъзосидан талаб қилиши ва баёнот бера олмаслигини била олиши лозим деб қўшимча қилди.

Эрон ТИВ  матбуот котиби  АҚШнинг Эронга қарши санкцияларини бекор қилиш учун Теҳроннинг 4+1 гуруҳи билан муносабатларини бошланишига тўхталиб, Эрон санкциялар объектив кафолатлар ва текшириш билан биргаликда, самарали тарзда бекор қилинишига ишонч ҳосил қилмаса Биргаликдаги ҳаракат режасини ижро этмайди деб аниқлик киритди.

Хатибзода сўзларининг бошқа қисмида,  келаси ҳафта Эрон ТИВ раҳбари сиёсий масалалар ўринбосари Али Боқирийни Европанинг 3 мамлакати яъне Франция, Германия ва Англияга ва ҳатто Испанияга сафар қилиши ва ядровий келишув ва минтақавий масалалар хусусида маслаҳатлашиб фикр алмашишини эълон қилди.

Эрон ТИВ наттоғи,  Эрон билан музокаралар олиб бораётган гуруҳининг барча аъзолари АҚШнинг ядровий келишувдан чиққанидан кейин Эронга қарши санкцияларни бекор қилишга ишонч ҳосил қилишса,  уша вақтда музокаралар тўғри йўлда кетмоқда дейишимиз мумкин деб эслатди.