ноябр 10, 2021 14:20 Asia/Tashkent
  • Али Шамхоний Афғонистонда терроризмни кенгайиб бориши тўғрисида огоҳлантирди
    Али Шамхоний Афғонистонда терроризмни кенгайиб бориши тўғрисида огоҳлантирди

Эрон Миллий хавфсизлик Олий кенгаши котиби Афғонистон ва минтақада ИШИД ва бошқа такфирч гуруҳлар ҳаракталарини ошиб бориши ва мазҳаблараро урушнинг кучайиб боришидан огоҳлантирди.

Бугун Эрон Миллий хавфсизлик Олий кенгаши котиби Али Шамхоний  Деҳли шаҳрида бўлиб ўтаётган Афғонистонга қўшни давлатларнинг саммити - ё ўзи минтақа хавфсизлиги бўйича  мулоқотнинг  3  чи босиқичи- саммитида  ҳозирда Афғонистон мамлакати минтақада ўз мақсадларини амалга ошириш учун босқинчиларнинг дастурлари ва лойиҳаларидан бир қисми бўлган  таҳдидга учраганини таъкидлаб, бу таҳдид бир томондан ИШИД ва бошқа такфирчи террорчи гуруҳларнинг мавжудлиги ва иккинчи томонидан  Афғонистонда этник ва мазҳаблараро урушнинг келиб чиқиши хавфидан  келиб чиқди ва бу мавзу  минтақадаги қўшни ва қўшни бўлмаган мамлакатларни кўп муаммолар дучор этган деб эълон қилди.

Эрон Миллий хавфсизлик Олий кенгаши котиби Али Шамхоний,  айрим давлатларнинг такфирчи террор унсурларини Афғонистонга ўтказишга ииштирок, қашшоқлик  ва гуманитар инқирозни ошиши ва миграция инқирозини  Афғонистондаги  3 та муҳим хавотирлардан эканлигига ишора қилиб,  Эрон  кўп йиллар давомида Афғонистондан келган 3 миллиондан ортиқ қўшниларинии ўз бағрига олган, ҳозиргача уларнинг харажатларини 96 фоизи  Эрон манбаларидан молиялиштирилган ва  Халқаро ташкилотлар  ҳам атиги 4 фоизгина ёрдам кўрсатган деб қўшимча қилди.

Али Шамхоний шунингдек  Афғонистондаги ббарча этник гуруҳлардан иборат инклюзив ҳукумат ташкил этиш, афғон халқининг муаммоларини ҳал қилишга ёрдам бериш ва бу мамлактадаги гуманитар инқирозни ҳал қилиш бўйича жамоатчилик ҳаракатларини кўриб  чиқилиши керак деб анииқлик киритди.

Эрон Миллий хавфсизлик Олий кенгаши котиби  афғонистонликларни ўз имкониятлар ва манбаларидан  фойдаланиши учун бу мамлакатнинг мазлум халқи молиявий манбаларини озод қилиш учун АҚШга босим ўтказиш зарурлиги,  Афғонистондаги ИШИД ва такфирчи терроризмга қарши курашни кучайтириш,  бу гуруҳларни молиялаштириш йўлларини аниқлаб тўсиб қўйиш, миграция инқирозини ҳал қилишга ёрдам бериш,  афғонистонлик қочқинларни  мезбонлик қилаётган мамлакталарни қўллаб- қуввалашни  Афғонистон бўйича мазкур саммитнинг  муҳим вазифаларидан бўлганини эслатиб ўтди.

 

Ёрлиқ