Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
Эрон ССВ хабар қилишича Эронда 24 соат ичида 123 кишининг коронавирусдан вафот этиши билан бу вирус қурбонлари сони 127 минг 809 нафарга етди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг умумий алоқалар маркази бугун Эронда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотида келтиришича, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида 7 минг 539 нафар янги касалланганлар аниқланди, ва мамлакатда вирусга чалинганлар сони 6 миллион 19 минг 947 кишига етди.
Эрон ССВ маълумотига кӯра мамлакатда 5 миллион 656 минг 447 киши соғайиб, уйига жавоб берилган.
Ўтган куни Эронда 772 миллион 237 киши коронавирусга қарши эмланди
Эрон ССВ шунингдек, ҳозиргача Эронда 55 миллион 500 минг 300 киши биринчи доза, 41 миллион 506 минг 171 киши эса иккинчи доза билан эмланиб, эмланганларнинг жами 97 миллион 400 минг 336 нафарни ташкил қилади.