Ашхободда Эрон ва Ўзбекистон ТИВ раҳбарларининг учрашуви бўлиб ўтди
(last modified Sun, 28 Nov 2021 06:45:41 GMT )
ноябр 28, 2021 11:45 Asia/Tashkent
  • Ашхободда Эрон ва Ўзбекистон ТИВ раҳбарларининг учрашуви бўлиб ўтди
    Ашхободда Эрон ва Ўзбекистон ТИВ раҳбарларининг учрашуви бўлиб ўтди

Эрон ва Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлари Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида учрашиб мулоқот қилдилар.

Эрон президенти Сайид Иброҳим Раисий  билан биргаликда, Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти -ЭКО ни 15 саммитида қатнашиш учун Ашхободга борган Эрон ТИВ раҳбари Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён  ўзбекистонлик ҳамкасби Абдулазиз Камилов билан учрашди.

Бугун Ашхободда ЭКО -Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарларининг 15-саммити бўлиб ўтади.

Эрон президенти ҳам ЭКО- Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти, 15 саммитида нутқ сўзлаб, Эроннинг минтақавий ва халқаро муносабатларни мустаҳкамлаш, айниқса тўсиқларни бартараф этиш ва ЭКОга аъзо давлатларни ҳамкорлик ва иқтисодий алмашинув даражасини ошириш борасидаги позициялар ва таклифларни изоҳлаб тушунтиради.

Оятуллоҳ Иброҳим Раисий  бу сафар жараёнида  саммитда бошқа давлатлар ҳамкасблари билан учрашиб,  икки томонлама ҳамкорликларни кенгайтириш ва чуқурлаштириш йўллари масаласини муҳокама қилади.

Раисий шунингдек Туркманистонда истиқомат қилаётган тадбиркор эронликлар билан учрашиб мулоқот қилади.

  •  

 

 

Ёрлиқ