Саъид Хатибзода: Эрон ўз хавфсизлигини таъминлаш учун саъй-ҳаракатларини янада кучайтирган
(last modified Mon, 29 Nov 2021 09:24:03 GMT )
ноябр 29, 2021 14:24 Asia/Tashkent
  • Саъид Хатибзда: Эрон ўз хавфсизлигини таъминлаш учун саъй-ҳаракатларини янада кучайтирган
    Саъид Хатибзда: Эрон ўз хавфсизлигини таъминлаш учун саъй-ҳаракатларини янада кучайтирган

Эрон ТИВ матбуот котиби Эрон давлатини ўз хавссизлигини таъминлаш йўлида қўлидан келган саъй -ҳаракатларни қилаётганини айтди.

Эрон Ташқи ишлар вазилиги матбуот котиби Саъид Хатибзода,  ички ва ташқи ОАВ вакиллари билан ҳафталик матбуот анжуманида,  Эронпресс мухбирининг саволига жавобан ва  сионистик режим мудофаа вазирининг  Эроннинг Чобаҳор ва Қишм минтақаларида учувчисиз учоқлар билан ҳужумларга тайёргарлик кўрмоқда деган иддаоларига кўрсатган аксиламалиджа,  ҳеч ким Форс Кўрфази географиясида ва унинг атрофида Эрон хавфсизликига зарар етказа олмайди деб таъкидлади.

Эрон ТИВ матбуот котиби бундай иддаолар ва айбловларни асоссиз ва беҳуда эканлигигини баён этиб, Эрон давлати ўз хавфсизлигини сақлаб қолиш учун қўлидан келган барча ишларни бажаради деб изоҳлади.

Хатибзода ўз сўзларида, Британия ташқи ишлар вазирининг исроиллик ҳамкасби билан биргаликдаги нотасига тўхталиб,  бундай ҳаракатлар айрим мамлакатларнинг қатъий музокара пайида бўлмагани балки музокараларни кўпайиши учун имкониятлар қидираётганини кўрсатмоқда деб қўшимча қилди.

Эрон ТИВ матбуот котиби  Фаластин мазлум халқи билан бирдамлик кунини табриклаб, Фаластин биз учун дахлсиз идеал ва  бу сарзаминнинг халқининг изтироблари ва ранжлари Эрон халқи онгидан ҳеч қачон ўчирилмайди деб маълум қилди.

Хатибзода шунингдек сионистик режими илгаригидек,  Фаластин халқи ҳуқуқларни поймол этишга давом бераётганини таъкидлаб,  биз Фаластин халқини  ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан  айрим араб режимларини Исроил режим билан алоқларани нормаллаштиришларини қоралаймиз, чунки Фаластин масаласи ва ормонлари унутилмайди деб эълон қилди.