“Эронда анъанавий хаттотлик санъатини ҳимоя қилиш миллий дастури” ЮНЕСКОда рўйхатдан ўтказилди.
(last modified Fri, 17 Dec 2021 07:52:23 GMT )
декабр 17, 2021 12:52 Asia/Tashkent
  • “Эронда анъанавий хаттотлик санъатини ҳимоя қилиш миллий дастури” ЮНЕСКОда рўйхатдан ўтказилди.
    “Эронда анъанавий хаттотлик санъатини ҳимоя қилиш миллий дастури” ЮНЕСКОда рўйхатдан ўтказилди.

“Эронда анъанавий хаттотлик санъатини сақлаш миллий дастури” Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Таълим, фан ва маданият ташкилоти номоддий меросни муҳофаза қилиш қўмитаси (ЮНЕСКО)нинг Жаҳон рўйхатида Эроннинг 17-номоддий мероси сифатида рўйхатга олинди .

Пайшанба куни, Париждаги ЮНЕСКО штаб-квартирасида онлайн тарзда ўтказилган Номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш бўйича Бутунжаҳон қўмитасининг 16-йиғилишининг тўртинчи куни Эронда анъанавий хаттотлик санъатини сақлаш миллий дастури иши текширилди ва Эрон номоддий меросининг ўн еттинчи асари сифатида ЮНЕСКОнинг Жаҳон мероси рўйхатига киритилди

Эрон хаттотлигининг анъанавий санъатини ҳимоя қилиш бўйича Миллий дастурида бир қатор чора-тадбирлар кўрсатилган. Сўнгги бир неча ўн йилликлар давомида Эронда бу эрон-ислом санъатини ҳимоя қилиш давом этмоқда.

Эрон хаттотлиги бўйича масъул муассасалар, жумладан, давлат муассасалари ва айниқса, халқнинг маданий ютуқларини тасдиқлаган ҳолда ушбу миллий  меросни рўйхатдан ўтказилди. Айнан шу омил туфайли Эрон хаттотлик санъати бутун жаҳон номоддий мероси рўйхатига киритилди.

Париждаги ЮНЕСКО штаб-квартирасида бўлиб ўтадиган Номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш бўйича Бутунжаҳон қўмитасининг 16-йиғилиши 13-декабр куни бошланди ва 2021-йилнинг 18-декабрига қадар давом этади.