Эрон ҳукумати сионистик режимини Сурия ҳудудига уюштирган ҳужумига аксиламал кўрсатди
Эрон ТИВ матбуот котиби Исроил босқинчи режимининг Сурия ҳудуларига қайта -қайта ҳужумлари айниқса Латакия портидаги озиқ-овқат ва дори -дармон омборларини қайта нишонга олганини кескин қоралади.
Бугун Эрон ТИВ наттоғи Саъид Хатибзода сионистик режимни Сурияга қарши ҳужумлари БМТга аъзо бир давлат суверенитет ва яхлитлигини бузишдан ташқари тажовузкорлик ва бу режимнинг минатқада нотинчлик ва нобарқраорилкларни яратиш мақсадидагии ёвуз ҳаракатларидандир деб изоҳлади.
Хатибзода шунингдек минтақа тинчлиги ва барқарорлигининг тарафдори бўлмаган ва минтақани нобарқарор ва нотинч этиш орқали ўз хавфсизлигини таъминлашга уринаётган босқинчи сионистик режим асоссиз иддаолари билан Сурия ҳудудларига ҳужум қилиб, Халқаро қонунлар қоидалар ва стандартларини бузиб масхара қилмоқда деб қўшимча қилди.
Эрон ТИВ наттоғи, ҳар қандай тажовузларга қарши курашни Суряи халқининг қонуний ва мудофаа ҳаққи эканлигини баён этди ва Халқаро ҳамжамият ва давлатларни минтақавий тинчлик ва хавфсизликка таҳдид солувчи бундай ҳужумлар такрорланмаслиги учун зарур чораларни кўришга чақирди.
Хатибзода ўз сўзларида, сионистик режимнинг бу каби тажовузкор ҳатти-ҳаракатлари қаршисида сукут сақлаш бу режимга ҳужумлар ва тажовузлкрини давом эттиришига юзсиз қилади ва тўртки бўлади деб таъкидлади.
Кеча эрталаб сионистик режим Суриянинг Латакия шаҳри ғарбидаги Ўрта ер денгизи тўбидан шаҳарнинг савдо портининг контейнер ҳудудига бир неча бор ҳаво ҳужуми уюштирди.