Ўзбекистон республикаси ҳам Чобаҳор шартномасига қўшилди
Ўзбекистон делегациясининг Чобаҳорга келиши билан Ўзбекистонни Эрон-Ҳиндистон-Афғотнистон халқаро Чобаҳор битимига қўшилиши якунланди.
Ўзбекистон транспорт вазири ўринбосари ҳам бу хусусда, Чобаҳор портидан фойдаланган ҳолда Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми минтақа мамлакатлари ўртасида логистик ва юк ташишни енгиллаштиришда муҳим ва таъсирчан рол ўйнаши мумкин деб айтди.
Ўзбекистон транспорт вазири ўринбосари Абдусамад Муъминов ўз сўзларида икки давлатнинг сиёсий иродаси ҳамкорлик ва иқтисодий алоқаларини кенгайиришдир ва Ўзбекистон ва Эрон коронавирусдан кейинги вазиятда ва дунёдаги кескин иқтисодий рақобат шароитида янада кўпроқ ўзаро ҳамкорликка муҳтож деб изоҳлади.
У шунингдек Чобаҳорнинг объектлари ва имкониятларини яқиндан кўришда биз ушу портга сармоя киритиш истагини ўйғотдик, чунки Ҳиндистон , Эрон ва Ўзбекистоннинг тарихий ва маданий келиб чиқиши ва ўтмишда 3 мамлакат ўртасидаги савдо алоқалари жуда кўп бўлган деб қўшимча қилди.
Абдусамад Муъминов ўз сўзларида, ўтган йили Ўзбекстон билан Ҳиндистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми сезиларли даражада ошганини таъкидлаб, Чобаҳор порти минтақа давлатлари ўртасида транспорт ва логистика алоқаларни осонлаштиришда самарали рол ўйнаши мумкин деб эълон қилди.