Эрон Президенти: Имом Ҳумайнийнинг халққа қараши юзаки эмас эди
(last modified Wed, 02 Feb 2022 07:27:14 GMT )
феврал 02, 2022 12:27 Asia/Tashkent
  • Эрон Президенти: Имом Ҳумайнийнинг халққа қараши юзаки эмас эди
    Эрон Президенти: Имом Ҳумайнийнинг халққа қараши юзаки эмас эди

Эрон Ислом Жумҳурияти Президенти шундай деди:Имом Хумайний (р.а.)нинг халққа бўлган қарашлари юзаки бўлмаган, балки у киши халқнинг кучи ва иштирокига ишонганлар.

ИРНА хабарига кўра, Эрон Ислом Жумҳурияти Президенти Саййид Иброҳим Раисий чоршанба куни Имом Хумайний ва Ислом инқилоби шаҳидлари ғоялари билан Вазирлар маҳкамаси аҳдини янгилаш маросимида шундай деди:Эрон Ислом Жумҳурияти асосчисининг ирфоний сайри, халққа эътибор бериб, Аллоҳга таваккал қилиб, у билан бирга халққа ҳамроҳ бўлиши асрнинг буюк ислоҳотчисининг жаҳонда ўзгаришга сабаб бўлган икки асосий тамойили эди.

Раисий шундай таъкидлади: Имом Ҳумайний (р.а.) халқнинг кучига, унинг иштирокига ишонганлар, лекин дунё сиёсатчилари амалда халққа эътибор бермайдилар.

Эрон Ислом Республикаси Президенти халққа бўлган эътибор ҳамиша умумий таъсирга эга бўлган ва ҳозир ҳам борлигини таъкидлаб, шундай деди:Қаерда муваффақият бўлса, одамлар майдонда эди.

Эрон ижроия ҳокимияти раҳбари инқилоб саҳналарида доимо одамлар борлигини таъкидлаб, қўшимча қилди: Халққа эътибор бериш Ислом инқилоби ғалаба қозонгандан кейин барча Эрон ҳукуматлари учун тамойилдир.

Бугун (чоршанба) Эрон Ислом Республикаси Президенти Саййид Иброҳим Раисий ва Вазирлар Маҳкамаси аъзолари Имом Ҳумайний зиёратгоҳига ташриф буюриб, Эрон Ислом инқилобининг буюк меъмори хотирасига гулчамбар қўйиб, фотиҳа ўқишди ва буюк Инқилоб мемори Имом Хумайний (р.а.)га ҳурмат кўрсатиш билан биргаликда у кишининг ғоялари билан янгидан байъат қилдилар.

Эрон Ислом инқилобининг "Фажр ўн кунлиги” бошланди

Ёрлиқ