Эроннинг АҚШнинг айрим ядровий санкцияларни бекор қилиш ҳақидаги даъвосига жавоби: етарли эмас
(last modified Sat, 05 Feb 2022 10:09:36 GMT )
феврал 05, 2022 15:09 Asia/Tashkent
  • Эроннинг АҚШнинг айрим ядровий санкцияларни бекор қилиш ҳақидаги даъвосига жавоби: етарли эмас

Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби АҚШнинг айрим ядровий санкциялар бекор қилингани ҳақидаги иддаоларига жавобан бу ҳаракатни етарли эмас деб атади.

2018-йил 8-май куни Қўшма Штатлар расман ядровий битимдан чиқди ва аввалги санкцияларни тиклашдан ташқари, Эронга қарши янги санкциялар ҳам жорий қилди.

Санкциялар муваффақияцизликка учрагач, АҚШ ҳукумати расмийси жума куни кечқурун Эроннинг тинч ядровий дастури бўйича санкциялардан воз кечишини эълон қилди.

Иран Пресс хабарига кўра; Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Саид Хатибзода шанба куни "биз эшитаётган хабарлар ядровий санкциянинг бекор қилинишининг ўлчовлари ҳақида ва бу етарли эмаслигини ҳамма билади", деди.

Хатибзода Қўшма Штатлар қилиши керак бўлган нарса барча санкциялар, жумладан ядровий санкцияларни ҳам бекор қилишини эканлигини қўшимча қилди.

Ёрлиқ