Эрон ва Ўзбекистоннинг савдо иқтисодий анжумани бўлиб ўтди
Бугун душанба куни Теҳрон шаҳрида Эрон ва Ўзбекистон делегациялари иштирокида савдо-иқтисодий конференция бўлиб ўтди.
Эрон ва Ўзбекистон савдо конференцияси Эрон Савдо-саноат, конлар ва қишлоқ хўжалиги палатасида Эрон Иқтисодий масалалар бўйича вице-президенти Муҳсин Ризоий, Эрон палатасининг гуруҳ раҳбарлари ва тўқимачилик, тикувичлик ва трикотаж компаниялари ассоциацияси президенти ҳамда Ўзбекистон инвестиция масалалари бўйича Бухоро вилояти ҳокимияти электр саноат компаниялари анжумани раиси иштирокида бўлиб ўтди.
Савдо анжуманида икки мамлакат ўртасида турли соҳаларда, айниқса қишлоқ хўжалиши, савдо ва технология соҳаларида ҳамкорликларини янада кучайтириш учун музокаралар олиб борилади.
Кеча Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги иқтисодий, савдо, илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича қўшма комиссиянинг 14-йиғилиши Ўзбекистон бош вазир ўринбосари, Инвестициялар вазири Умурзоқов ҳамда Эрон саноат, кон ва савдо вазири Сайидризо Фотемий раислигида Теҳронда бўлиб ўтди.