Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо ҳажми 1 миллиард долларга етказилади
(last modified Tue, 22 Feb 2022 08:50:28 GMT )
феврал 22, 2022 13:50 Asia/Tashkent
  • Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо ҳажми 1 миллиард долларга етказилади
    Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо ҳажми 1 миллиард долларга етказилади

Ўзбекистон Бош вазири ўринбсраи Эрон ислом республикаси билан савдо айланмасини 1 миллиард долларга етказиш зарурлигини айтди.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, кеча Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари ва бу мамлакат  ташқи савдо  ва инвестициялар вазири Сардор Умурзоқов  Теҳронда бўлиб ўтган Эрон ва Ўзбекистон савдо- тижорат йиғилишида  биз Эрон ва Ўзбекисттон ўртасидаги имтиёзли савдо битими лойиҳасини якунлашни тезлаштиришимиз ва келгуси икки йил давомида муносабатлар даражасини  йилида 1 миллиард долларга кўтарашимиз лозим дея изоҳлади.

Эрон президентининг иқтисодий масалалар бўйича  ўринбосари  Муҳсин Ризоий ҳам Ўзбекистон делегациясининг Эрон томони билан бўлиб ўтган музокаралари натижаларида шунингдек Эрон саноат, кон ва савдо вазирлиги билан эришилган келишувини олқишлаб, биз ушбу келишвни ҳар томонлама кўриб чиқамиз ва  имкон қадар тезроқ амалга оширилишига умид қиламиз деб қўшимча қилди.

Муҳсин Ризоий Эрон хусусий сектори ҳамкорлик даражасини ривожлантириш имконият ва тайёрлигига эга ва ҳукумат бу чораларни қўллаб-қувватлайди дея аниқлик киритди.

Эслатиб ўтамиз якшанба куни  Теҳронда Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари, Инвестициялар вазири Сардор Умурзоқов ва Эрон саноат, кон ва савдо  вазири Сайдризо Фотемийамин бошчилигида икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий, савдо, илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича қўшма комиссиясининг 14 -ймғилиши бўлиб ўтганди.

 

Ёрлиқ