феврал 27, 2022 15:30 Asia/Tashkent
  • Эроннинг шаҳид Ражоий номидаги портидан Қирғизистонга транзитни фаоллаштириш аҳамиятлидир
    Эроннинг шаҳид Ражоий номидаги портидан Қирғизистонга транзитни фаоллаштириш аҳамиятлидир

Қирғизистон президентининг маслаҳатчиси Эрон жанубидаги шаҳид Ражоий портининг транзит имкониятларини фаоллаштириш Қирғизистон учун сиёсий ва иқтисодий муҳим лойиҳа эканини таъкидлади.

ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча Қирғизистон  президенти маслаҳатчиси Тенгиз Болторок Аяпберган -улу  Эроннинг Бандар Аббос шаҳрида Ҳурмзугон вилоят ҳокими Маҳди Дўстий билан учрашганида, шаҳид Ражоий портининг имкониятлари ва сиғими нафақат Қирғизистон балки  бутун Марказий Осиё давлатлари учун муҳим ва устувор бўлиши мумкин деб қўшимча қилди.

Қирғизистон президенти маслаҳатчиси Эрон ва Қирғизистоннинг умумий маданий ва тарихий келиб чиқишига ишора қилиб, янги асрга қадам қўйиш икки давлат ўртасидаи кенг -кўламли мулоқотнинг бошланиши иқтисодий ва маданий ўзаро алоқаларни кучайиши бўлади деб аниқлик киритди.

У сўзларининг бошқа қисмида Россия ва Украина ўртасидаги мавжуд ўзгаришлар ва тўқнашувларга ҳам ишора қилиб, бу ўзгаришлар Эрон ва Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги савдо алоқарини янада ривожлантиради. Қирғизистон бу соҳада кашфиёт бўлиб Эрон билан алоқаларни кенгайтиришга атйёр деб қайд этди.

Қирғизистон президенти маслаҳатчиси,  Россия ва Украина ўртасидаги ҳозирги воқеалар икки давлат ўртасидаги савдо муносабаларига таъсир қилади ва Россиянинг транспорт имкониятларидан фойдаланишнинг эҳтимоли  камайиши мумкин Эрон орқали асосий транзит бўлади деб қўшимча қилди.

 

Ёрлиқ