Электр стансияси қурилишида Эрон-Тожикистон ҳамкорлигини ривожлантирилмоқда
Эрон энергетика вазири Эрон ва Тожикистон ўртасида электр стансияси қурилишида ҳамкорлик ривожланиши ҳақида маълум қилди.
ИРИБ ахборот агентлигининг пайшанба кунги хабарига кўра; Эрон энергетика вазири Али Акбар Меҳрабиён Тожикистон энергетика вазири билан учрашув чоғида шундай деди: Аслида, Эроннинг қўшни давлатлар ва минтақа билан ҳамкорлигини ривожлантириш, Эрон ва Тожикистон ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш Эрон ҳукуматининг кун тартибидаги масаладир.
Меҳрабиён қўшимча қилди:Эрон ва Тожикистон Президентларининг таъкидлаши, айниқса, иқтисодий соҳада алоқаларни ривожлантиришга ҳаракат қилиш эди, шу боис бу йил (1400 шамсий) Эрон ва Тожикистон экспорт статистикаси яхши тенденцияга эга.
Эрон энергетика вазири икки давлат ўртасида техник ва муҳандислик хизматлари соҳасида яхши тажрибалар мавжудлигини таъкидлаб, шундай деди: ГЕС қурилиши икки давлат ҳамкорлиги учун яхши имкониятдир.