март 09, 2022 10:57 Asia/Tashkent
  • Эрон Миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби: Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорликларни кенгайтиاиш жуда муҳим
    Эрон Миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби: Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорликларни кенгайтиاиш жуда муҳим

Эрон Миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби Али Шамхоний Теҳрон ва Тошкент ўртасидаи алоқаларни Эрондаги 13-ҳукуматининг минтақавий ҳамкорлик сиёсатини ривожлантириш йўлидаги одим деб атади.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича кеча Ўзбекистонга сафар қилган Эрон Миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби Али Шамхоний  ўзининг ижтимоий тармоқларидаги саҳифасида  мустаҳкам барқарорликни яратиш учун минтақавий имкониятларни фаоллаштириш  Эрондаги 13 ҳукуматда минтақавий сиёсатни ишлаб чиқиш ва илгари суриш учун муҳим қадам ҳисобланади деб ёзди.

Али Шамхоний шунингдек  Эрон ва Ўзбекистон ҳукуматлари ўртасида хавфсизлик бўйича қўшма комиссия тузишни таъминловчи ҳужжатни имзоланиши бу йўлдаги муҳим одимдир деб қўшимча қилди.

Кеча Эрон Миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби Али Шамхоний ўзбекистонлик ҳамкасби Виктор Маҳмудовнинг  расмий таклифига биноан Тошкентга ташриф буюрди. Али Шамхонийнинг Ўзбекистонда ташрифидан кўзлаган бошқа мақсади икки томонлама муносабатлар даражасини ошириш, минтақавий ва халқаро муаммолар юзасидан фикр алмашиш ҳисобланади.

Эрон Миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби икки кунлик ташрифи доирасида ўзбекистонлик ҳамкасби ва бу давлатнинг бошқа юқори мартабали расмийлари билан учрашиб мулоқот қилади.

 

Ёрлиқ