Шамхоний: Эрон ва Ўзбекистон алоқалари беқиёс маданий тарихи билан муҳим истиқболга эга
Эрон Миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби Эрон ва Ўзбекистон ўртасида муносабатлар маданий тарихга эга бўлгани сабаб ёрқин келаажк ва истиқболга эга бўлганини таъкидлади.
Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Миллий хавфсизлик кенгаши раисининг расмий таклифи билан Ўзбекистонга сафар қилган Эрон Миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби Али Шамхоний кеча Твиттер саҳифасида маданий ва цивилизациявий муштараклик мамлакатлар ўртасида кўп томонлама ҳамкорликларни ва алоқаларни кенгайтиршининг муҳим қисмидир. Самарқанд ва Бухоро эса Эрон ва Ўзбекистоннинг қўшма маданий географиясининг марказий нуқталари ҳисобланади деб ёзди.
Эслатиб ўтамиз, Али Шамхоний ўзбекистонлик ҳамкасби Виктор Маҳмудовнинг расмий таклифига биноан Тошкентга сафар қилган.
Эрон Миллий хавфсизлик кенгаши котибини Ўзбекистонга ташрифининг мақсадларидан бири икки томонлама муносабатлар даражасини ошириш, минтақавий ва халқаро муаммолар юзасидан фикр алмашиш деб эълон қилинган.