март 16, 2022 14:16 Asia/Tashkent
  • Озарбойжон республикасида ҳам буюк форсийзабон шоир Ҳаким Низомий хотирасига бағишланган маросим бўли ўтди
    Озарбойжон республикасида ҳам буюк форсийзабон шоир Ҳаким Низомий хотирасига бағишланган маросим бўли ўтди

Боку шаҳридаги Эрон маданият маслаҳат марказида Озарбойжон республикасининг бир қатор шоирлари иштирокида, эронлик ва форс адабиётининг буюк шоири Ҳаким Низомийни улуғлаш маросими ўтказилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича.  Озарбойжон республикаси ёзувчиси ва тарихчиси Жаъфар Ҳасанли ҳам ўз сўзларида  Ҳаким Низомий худди қуёш дек,  географик чегаралар билан чекланиб қолмайди дея айтди. Озарбойжон республикасининг бу ёзувчисига кўра,  Ҳаким Низомийнинг тасаввуфий, фалсафий ва адабий ғояларидан бутун инсоният баҳраманд бўлиши мумкин деб айтди.

Эроннинг маданият маслаҳатчиси Қурбонали Пурмаржон бу маросим жараёнида Ҳаким Низомий Эрон ва Озарбойжон республикаси ўртасидаги дўстликнинг марказий таркибий қисмларидан биридир деб таъкидлади. У шунингдек кўплаб ёзувчилар бу буюк донишманднинг ғояларини қўллаш орқали Эрон ва ислом маданияти билан яқиндан танишганлар деб изоҳлади.

Эроннинг ӯн иккинчи асрда яшаб ӯтган улуғ шоири Низомий Ганжавий  тахаллуси билан машҳур бӯлган Ҳаким Абу Муҳаммад Илёс нинг туғилган йилини тарихнавислар 1135-1145 йиллар ораси дея тахмин қилишган.

Бундан олдин, Покистон, Туркманитон, Сербия, Италия ва бошқа мамлакатларда расмийлар ҳамда Эроннинг классик адабиёти ва маданиятига қизиқувчилар иштирокидабуюк форсийзабон шоир Ҳаким Низомийни улуғлаш маросимлари бўлиб ўтганди.

 

Ёрлиқ