март 11, 2024 14:30 Asia/Tashkent
  • Буюк форс шоири Ҳаким Низомий Ганжавий номидаги мукофотга сазовор бўлганлар исми эълон қилинди
    Буюк форс шоири Ҳаким Низомий Ганжавий номидаги мукофотга сазовор бўлганлар исми эълон қилинди

Буюк форс шоири Ҳаким Низомий Ганжавий номидаги уччинчи миллий ва халқаро хотирлаш тадбирининг якуний йўналиши ғолибларини таништириш маросими бўлиб ўтди.

Ҳижрий-қамарий 6 чи асрдаги буюк форс шоири ва даҳоси Ҳаким Низомий Ганжавийни уччинчи миллий ва халқаро хотирлаш  йиғилишининг ёпилиши маросими  Эрон президентининг мурожаатини ўқилиши аҳмда маданий ва ислом иродаси вазири, форс тили ва адабиёти профессорлари ҳамда хорижий давлатлар элчилари иштироикда Теҳрондаги "Ваҳдат" саройида ўказилди.

Низомий Ганжавий

 

Мазкур маросимда Муҳаммадбоқир Оқомирий, Саъди Ҳамидиён ва россиялик муҳаққиқ Евгений Эдвардис санъат  утозлари сифатида тақдирланди. бундан ташқари бадиий академия раиси Мажид Шоҳҳусейнийга ҳам " Хамсаи Шоҳ Таҳмосбий" китоби учун мукофот берилди .

Эронлик адиб  Ҳиво Ҳасанпур ғолиб, Сайид Вафоали Миримодий эса Ҳаким Низомий ҳақадига яхши диссертация ва тезислар учун эътрофга лойиқ деб топилди. Нақолий ва Низомийхонлик ҳам ушу анжуманнинг бошқа дастрлари қаторида эди.

Эрон маданий ёдгорликлар ва ашёлар уюшмаси томонидан 2 йилдан бери 14-21 март кунлари Ҳаким Низомий хотирасини улуғлаш ҳафталиги республикаси ва халқаро миқёсида ўтказилади.

Форс адабиёти шеъриятининг устунлари ва даҳоларидан бири бўлмиш,  Ҳаким Низомий Ганжавий ҳижрий-қамарий 6 чи асрда яшаб ижод қилган.   У аслида Марказий Эроннинг Тод қишлоқидан бўлган. Эрон календарида 11 март ё ўзи исфанд ойининг 21 чиси ушбу буюк классик форс шоири куни сифатида қайд этилган.

Ёрлиқ