Туркманистонда ҳам буюк форс адабиёти шоири- Ҳаким Низомий хотираси улуғланди
(last modified Tue, 15 Mar 2022 08:53:14 GMT )
март 15, 2022 13:53 Asia/Tashkent
  • Туркманистонда ҳам буюк форс адабиёти шоири- Ҳаким Низомий хотираси улуғланди
    Туркманистонда ҳам буюк форс адабиёти шоири- Ҳаким Низомий хотираси улуғланди

Машҳур эроний халқларнинг шоири Ҳаким Низомий Ганжавийни хотирлаш маросими Эроннинг Ашхободдаги элчихонасининг маданият маслаҳатчиси,элчи ўринбосари, форс тили ва адабиёти профессорлари, Туркманистон жамиятнинг турли қатламлари жумладан форс тилини ўргануви талабалар иштирокида бўлиб ўтди.

Низомий Ганжавий номи билан танилган Ҳаким Абу Муҳаммад Илёс ҳижрий-қамарий 6 асрда яшаб фаолият олиб борган эроний халқларнинг машҳур шоирларидан ҳисобланади.

Ҳаким Низомий қабри Ганжа шаҳриниг ғарбий чеккасида жойлашган.

ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича  Эроннинг Туркманистондаги элчихонасининг маданий масалалар бўйича маслаҳатчиси Навид Расулий  ўз сўзларида форс адабиётининг буюк шоири  Ҳаким Низомийнинг адабий дурдонаси бўлган " Хамса" асарлари  форсийзабон халқлар ва мамлакатлар ўртасидаги муносатларида кўпрки сифатида  хизмат қилади деб таъкидлади

Форс тили ва адабиёти профессори Беҳзод Раззозон ҳам сўзлаган нутқида, Низомий форс дабиёти шеъриятининг ҳақиқий устунларидан бири ва  форс адабиётининг лирик устозларидан эканлигини эслатиб,  Ҳаким Низомий  ўзига хос санъат маҳорати билан ўз ижодининг мавзуси ва мақсадига кўра турли ибтидолар ва ибораларни яратган деб изоҳлади.

Эроннинг Туркманистондаги элчихонаси мактабининг  форс тили ва адабиёти профессори шунингдек Низомийнинг ақл ва ҳикмат элементига урғу бергании таъкилаб, Низомий худдий Ҳаким Фирдавсий  ва унинг  мангу " Шоҳнома" китоби каби " Иқболнома" асари бошида  ҳикмат унсурини алоҳида таъкидла ўтади, шу сабабдан бу маснавийсининг илк мисралари  мангу Шоҳнома китобининг биринчи мисраларини эслатади деб аниқлик киритди.

Эрон расмий календарида ҳар йили 12-март санаси ушбу машҳур шоир хотирасига бағишланган.   ЮНЕСКО ва Эрон миллий комиссияси турли соҳалардаги танланган маданият ва санъат намойишларига Ҳаким Низомий мукофотини топширади.

Мукофот Халқаро  номинацияда ҳам топширилади.