Исломбодда Эрон ТИВ матбуот котиби ва Покистон ТИВ раҳбари мулоқот қилдилар
Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуо котиби Саъид Хатибзода ва Покистон ТИВ раҳбари Исломбодда учрашиб мулоқот қилдилар.
Эрон Пресс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Покистон ТИВ раҳбари Шоҳмаҳмуд Қурайший, бугун Исломободда Эрон ТИВ матбуот котиби Саъид Хатибзодани қабул қилганида, Эрон делегациясини Покистонга ташрифи ва Ислом ҳамкорлик ташкилоттига аъзо давлатлар ТИВ раҳбарининг 48- йғилишдаги иштирокидан мамнунлигини билдирди.
Эрон ТИВ матбуот котиби Саъид Хатибзода, Покистон ТИВ раҳбари билан суҳбатда, уни Наврўз байрами билан табриклар экан, Эрон ТИВ раҳбари Ҳусейн Амир Абдуллоҳиённинг покистонлик ҳамкасбига саломи ва мактубини етказди.
Бугун Исломобод шаҳрида Покистон ҳукумати мезбонлигида турли делегациялар жумладан Эрон ТИВ вазири ўринбосари ва матбуот котиби иштирокида Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ТИВ раҳбарининг 48-йиғилиши бошланди.