Эрон ТИВ раҳбари: Эрон Украинадаги сиёсий ечимга эътибор қаратмоқчи
(last modified Thu, 07 Apr 2022 05:32:58 GMT )
апрел 07, 2022 10:32 Asia/Tashkent
  • Эрон ТИВ раҳбари: Эрон Украинадаги сиёсий ечимга эътибор қаратмоқчи
    Эрон ТИВ раҳбари: Эрон Украинадаги сиёсий ечимга эътибор қаратмоқчи

Эрон ТИВ раҳбари, Украина инқирозига тўхталар экан, уруш ва санкцияларни рад қилар экан, Эроннинг Украинада сиёсий ечимга эътибор қаратмоқчи эканлигини айтди.

ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча Эрон ТИВ раҳбари Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён венгриялик ҳамкасби Питер Сиарто билан телефон орқали суҳбатида, бу мамлакат парламент сайловларида Фидс партиясининг ғалабаси муносабати билан табриклаб,  Эроннинг Венгрия билан алоқларани кенгайтириш учун тайёрлиги ва турли соҳаларда " икки мамлакат иқтисодий қўшма 2 -чи комиссиясининг" келишувларни амалга оширишни эълон қилди.

Эрон Ташқи ишлар вазири  Вена музокараларига ҳам тўхталиб, Эрон ташаббусларини инобатга олган ҳолда,  музокараларда сезиларли ютуқларга эришилди, аммо Эрон ва АҚШ ўртасида ҳали ҳам Европа Иттифоқининг бош музокарачиси орқали алмашаётган муҳим масалалар мавжуд деб таъкидлади.

 Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён шунингдек,  АҚШ томони реал бўлса Эрон яхши ва узоқмуддатли келишувларда жиддийдир деб қўшимча қилди.

Телефон суҳбатида Венгрия ТИВ раҳбари Петер Сиарто ам эронлик ҳамкасби Венгрияга ташриф буюришга таклиф қилди.

Венгрия  ҳукуматининг ташқи сиёсати доирасида Эрон билан икки томонлама ҳамкорликни  ривожлантириш тарафдори деб изоҳлади.

Вена музкарчилаит ҳақида Венгрия ТИВ раҳари ҳам барча томонлар конструктив ёндашув билан келишувга эришилишига умид билдирди,

Венгрия ТИВ раҳбари якуний келишувга эришиш учун Эроннинг конструктив ёндашуви жуда қимматдир деб таъкидлади.