Амир Абдуллоҳиён Эроннинг Киевдаги элчихонаси хавфсизлигини тўлиқ таъминлашни таъкидлади
Эрон ТИВ раҳбари, Эроннинг Киевдаги элчихонаси ва дипломатик биноларининг хавфсизлигини тўлиқ таъминлаш зарурлигини таъкилдлади.
Эрон ТИВ раҳбари Амир Ҳусейн ва Украина ТИВ раҳбари Дмитрий Колба кеча телефон орқали суҳбатида, Украинадаги инқироз ҳақида гаплашди. Улар шунингдек дипломатик объектларни ҳимоя қилиш зарурати, инсонпарварлик ёрдамини етказиб бериш ва икки томонлама масалалар муҳокама қилинди.
Абдуллоҳиён Эроннинг урушга қарши туришдаги позициясини тушунтирар экан сиёсий ечим ва дипломатик мулоқотга эътибор қаратиш зарурлигига ҳам ишора қилди ва Эрон икки томон ўртасидаги барқаррлик ва тинчликка етказилишига умид қилмоқда деб айтди.
Эрон ташқи ишар вазири Эроннинг Украинага Қизил Ярим ой ташкилоти гуруҳни юборишга тайёрлигини қайд этиб, дипломатик бинолар ва Эроннинг Киевдаги элчихонаси тўлиқ хавфсизлигини таъминлаш зарур деб баён этди.
Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Колба Эроннинг Украинадаги урушга қарши позициясини юқори баҳолаб, Украина давлати дипломатик объектни ҳимоя қилиш учун қўлидан келганини қилади деб аниқлик киритди.
Украина ТИВ раҳбари Киев давлатини уруш ва тўқнашувларни тўхтатишни интилаётганини таъкидлаб, эронлик ҳамкасби билан музокаралар давом этаётганини олқишлаб икки мамлакат муносабатлари турли даража ва кўламларда кенгайишига умид билдирди деб қўшимча қилди.