Амир Абдуллоҳиён: Туркиянинг тўғон қуриш орқали минтақа давлатлари учун муаммо яратиши қабул қилиниши мумкин эмас
(last modified Tue, 10 May 2022 07:49:31 GMT )
май 10, 2022 12:49 Asia/Tashkent
  • Туркиянинг тўғон қуриш орқали минтақа давлатлари учун муаммо яратиши қабул қилиниши мумкин эмас
    Туркиянинг тўғон қуриш орқали минтақа давлатлари учун муаммо яратиши қабул қилиниши мумкин эмас

Эрон ТИВ раҳбари Туркиянинг тўғон қурулиши соҳасида чора кўриши қабул қилиниши мумкин эмас ва натижада Эрон халқи ва минтақадаги бошқа давлат учун муаммо бўлади деб айтди.

Туркия давлати Тигр ва Евфрат /Дажла ва Фурот/ дарёларининг сувларини назорат қилиб Сурия ва Ироқдаги бу ҳаётий сув томирларининг оқиб кетилишига тўсқинлик қилиб  бу мамлакатлар ҳатто Эрон, Қувейт ва  Арабистонда ҳам сув инқирозига сабаб бўлмоқда.

Эроннинг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон ТИВ раҳбари Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён, учун Эрон Исломийй  парламенти йиғилишида,  Туркиянинг бундай мантиқсиз тўғон қурилишига тўхталиб,  Туркия ҳукуматидан қўшни давлат сифатида Арас дарёсида тўғонлар қуришга жиддий эътибор қаратиши сўралган ва Туркия ТИВ раҳбари билан учта юзма-юз учрашувда ҳам бу масала тилга олинган деб эълон қилди.

Эрон ТИВ раҳбари  Эрон ва Туркия ўртасида тўғон қурилиши соҳасида икки томонлама келишув мавжуд эмаслигини баён этиб,  Туркия расмийлари  тўғонлар тоғли ҳудудларда жойлашган ва фақат гидроэлектр мақсадида эканлигини айтишмоқда деб қўшимча қилди.

Эрон ташқи ишлар вазири шунингдек Эроннинг Ҳилманд дарёсидан сув олиш ҳуқуқи борасида Эрон ва Афғонистон бошқарув органи ўртасидаги келишмовчиликларга ҳам ишора қилиб, биз Афғонистоннинг Ҳилманд дарёси масаласи бўйича муваффақият бошқарув органидан рози эмасмиз деб таъкидлади.

 

Ёрлиқ