Эрон Миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби Али Шамхоний Тожикистонга сафар қилди
Эрон Миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби 4-чи минтақавий хавфсизлик мулоқотида қатнашиш учун Тожикистон пойтахти -Душанбега сафар қилди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби Али Шамхонийни Душнбе аэропортида Тожикистон Миллий хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари ва Эроннинг Тожикистондаги элчиси томонидан кутиб олдилар.
Эслатиб ўтамиз,эртага Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида Эрон Ислом республикаси, Россия, Хитой, Ҳиндистон, Тожикистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон ва Ўзбекистон миллий хавфсизлик расмийлари иштирокида минтақавий хавфсизлик бўйича мулоқотининг тўртинчи сессияси бошланади.
Али Шамхоний учрашув олдидан Россия, Ҳиндистон ва Тожикистонлик ҳамкасблари билан алоҳида учрашади.