май 30, 2022 12:22 Asia/Tashkent
  • Амир Абдуллоҳиён Москва ва Киев давлатларини урушни тўхатишга чақирди
    Амир Абдуллоҳиён Москва ва Киев давлатларини урушни тўхатишга чақирди

Эрон ТИВ раҳбари финляндиялик ҳамкасби билан телефон орқали суҳбатида, Эрон урушга қаршидир ва Киев ва Москва давлатларини урушни тўхтатишга чақирди деб айтди.

Эрон ТИВ раҳбари Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён  ва Финляндия ташқи ишлар вазири Пека Ҳависта телефон орқали суҳбатида икки томонлама муносабатлардаги сўнгги ўзгаришлар, минтақавий ва халқаро ўзгаришлар жумладан Украина инқирози ҳақида гаплашди.

Эрон ТИВ раҳбари  суҳбат чоғида Финляндия ТИВ раҳбарини яқинда Теҳронга қилган ташрифи ва эришилган келишувларга тўхталиб,  Эрон  Финляндия  билан ҳамкорлик йўлини янада кенгайтиришга тайёр эканини маълум қилди.

Амир Абдуллоҳиён  АҚШнинг ҳеч қандай аниқ қарорга эга эбўлмаганини танқид қилиб,  Эроннинг ўз позициясида жиддийлилига ишора қилиб, Теҳроннинг яхши, кучли ва доимий келишуга эришишдаги қатъийлигини маълум қилди.

Эрон ташқи ишлар вазири  Яманда оташкесимни давом эттиришни олқишлаб бу мамлакатнинг қўршовини бутунлай олиб ташланиши ва  яманликлараро музокаралар орқали бу мамлакат инқирозини ҳал қилиш зарурлигини маълум қилди.

Финляндия ташқи ишлар вазири ҳам бу суҳбатда  Эрон ва Финляндия ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганининг  90 йиллигини олқишлаб,  икки мамлакат ўртасидаги алоқаларни кенгайтиришни  муҳим деб атади.

Финляндия ТИВ раҳбари Пека Ҳавита шунингдек Вена музокараларида ижобий келишувга эришишга умид билдирди.

У ўз сўзларида Теҳрон ва Хелсинки ўртасидаги ҳамкорликларни ривожантириш ва кенгайтириш зарурлигини ҳам таъкидлади.

Финяндия ташқи ишлар вазири  шунингдек  Украина инқирозига келсак,  турли давлатлар жумладан  Эрон ёрдамида ҳамда Россия ва Украина музокаралари орқали бу муаммоларни ҳал этишга умид қилди.

 

Ёрлиқ