Ҳазрат Али /а/ ва Ҳазрат Фотима/ с.а/ нинг никоҳ тўйлари энг пок ва маънавий никоҳ риштасидир
(last modified Fri, 01 Jul 2022 08:49:06 GMT )
июл 01, 2022 13:49 Asia/Tashkent
  • Ҳазрат Али /а/ ва Ҳазрат Фотима/ с.а/ нинг никоҳ тўйлари энг пок ва маънавий никоҳ риштасидир
    Ҳазрат Али /а/ ва Ҳазрат Фотима/ с.а/ нинг никоҳ тўйлари энг пок ва маънавий никоҳ риштасидир

Қамарий тақвим бўйича Зудҳижжа ойининг биринчи куни Ҳазрат Имом Али/а/нинг ҳазрат Фотима/ саломуллоҳи алайҳо/ билан никоҳланганликлариинг йиллигидир ва бу ниокҳ ислом оламида энг гўзал, пок ва энг бахтли никоҳ риштасидир.

Ҳижрий-қамарий тақвимнинг иккинчи йили зулҳижжа ойининг биринчи кунида расмийатчиликларсиз, лекин покизалик ва самимийлик билан оддий никоҳ тўйи бўлиб барчаларнинг ҳайратини уйғотди ва кералакка намуна бўлди. Бу никоҳ ҳазрат ва Али /а ва Ҳазрат Фотима /с.а/ни никоҳ туйлари эди.

Эрон телерадикомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтиниг Eron Press  ахборот агенлигига таяниб хабар қилишича бу содда ва самимий никоҳ ва алоқа  Аллоҳн таолонинг икки танланган зоти яъни ислом азиз пайғамбари Ҳазрат Муҳаммад /с/нинг амаквачалари Имом Али /а/ ва пайғамбарнинг қадрдон қизлари Фотима Заҳро/с.а/ га уйланиши эди.

Бу никоҳ ва боғланишнинг гўзаллиги шунчалик таъсирлики унинг хотираси ва номи тарихда абадий муҳрланган.

Ҳазрат Али /а/ ва Ҳазрат Фотима /с.а/ нинг никоҳ йиллиги улуғ ва буюк воқеа бўлиб,  Эрон Ислом республикасининг асосчиси, Ҳазрат Имом Хумайний /р.а/ таъбири билан айтганди, ушбу хонадон нурининг тарқалиши оламни ёритиб юборди.

Шу сабабдан Зулҳижа ойининг биринчи куни мусулмон жуфтликларнинг аксарияти никоҳларини нишонлайдиган муборак санадир ва  Эрон Ислом республикаси бу муборак санани " Никоҳ куни" деб белгиллаган.

Ҳаққатан ҳам Ҳазрат Фотима саломуллоҳи алайҳо адолат ва тақвонинг маҳзари бӯлган ҳазрат Али алайҳиссаломга  никоҳ қилинди. Жаннат аёлларининг сарвари бу муборак хонадонда ӯзининг аёллик ва оналик вазифасини сидқидилдан бажариб, Имом Ҳасан, Имом Ҳусейн алайҳимуссалом ва ҳазрат Зайнаб саломуллоҳу алайҳо каби буюк инсонларни тарбиялаб,  вояга етказди.

Ёрлиқ